22.09.2021

“Қўлёзмалардан нусха кўчириш ва улар устида олиб бориладиган тадқиқотлар” мавзусида ўтказиладиган онлайн семинарга таклиф этамиз.


Сизни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан 2021 йил 23 сентябрь куни соат 16:00 да “Қўлёзмалардан нусха кўчириш ва улар устида олиб бориладиган тадқиқотлар” мавзусида ўтказиладиган онлайн семинарга таклиф этамиз.
Семинарда араб тили бўйича филология фанлари доктори, профессор, Ироқ давлат университетининг “Тил ва адабиёт факультети” ўқитувчиси  доктор Маҳмуд Фавзий Абдуллоҳ Кубайсий иштирок этади. Семинар эркин мулоқот ва мутахассис билан савол-жавоб тарзида ўтади.


СЕМИНАРДА ҚУЙИДАГИ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНАДИ:

1.  Қўлёзмалардан нусха кўчириш анъанаси;
2. Қўлёзма асарларнинг сақланиши ва реставрацияси;
3. Қўлёзма нусхаларни қиёслаш натижасида олинадиган натижалар;
4. Қўлёзмаларни ўрганиш қайси даврдан илмий йўналиш сифатида шаклланди.

Устоз Доктор Маҳмуд Фавзий Абдуллоҳ Кубайсий 1982 йил Ироқда туғилган. Араб тили бўйича филология фанлари доктори, профессор. 2009 йилдан Ироқ Давлат университетининг  “Тил ва адабиёт факультети”да ўқитувчи лавозимида ишлаган. “Араб тили грамматикаси тарихи ва масалалари” ва “Грамматик атама ва матнни текшириш” мавзуларида  магистр ва докторлик  илмий фаолиятини олиб борган. 
Кўплаб илмий ишларга раҳбарлик қилган доктор Маҳмуд Фавзий Абдуллоҳ Кубайсий Туркиядаги  “Римак” академиясининг маслаҳат кенгаши аъзоси, Ироқ академиклари кенгаши аъзоси бўлиш билан бир қаторда, Туркиянинг “РEМАР” ва "ИЖҲEР" журналларида  директор ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 
“Муқаддас Қуръонда музаккар ва муаннас сийғалари ўртасидаги иборалар баҳси” (2008 й.), “Қуръон морфологияси ҳадис луғати илми нуқтаи назаридан” (2018 й.), "Набавий ҳадисларнинг морфологик изоҳи" (2019 й.), “Морфологик таҳлилнинг пайдо бўлиши” (2019 й.), "Сибавайҳ Андалусия назарида”, “Абу Наср Ҳорун ибн Мусо Қуртубий Мажритий мисолида” (2020 й.) каби китоблар муаллифи.
Халқаро ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида грамматика ва морфологияга оид йигирмадан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.

Izoh qoldirish

Izohlar